Фахрийлар – доимо касаба уюшмалари эътиборида

Бугунги кунда  барча соҳаларда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида юртимизда инсон манфаатлари энг олий қадрият сифатида амалда қадр топиб, уруш ва меҳнат фахрийлари, бой ҳаётий тажрибага эга инсонларга эъзоз кўрсатиш, кексаларни қадрлаш билан бирга ўтганларни хотирлаш, уларнинг ибратли ишларини ёд этиб, эҳтиром кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан, жойларда Ватанимиз равнақи, халқ тинчлиги учун курашган юртдошларимизни эъзозлаш, орамизда бўлмаганларни хотирлашга бағишланган тадбирлар ўтказилиб, кекса ва ёлғиз инсонлар ҳолидан хабар олинмоқда.

Мазкур йўналишлардаги эзгу ишларга касаба уюшмаларининг ҳам муносиб ҳиссасини қўшиш мақсадида Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси, бошланғич ташкилотлар томонидан ҳар бир ҳудудда тадбирлар ташкил этилиб, улар доирасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларига ғамхўрлик ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, орамизда бўлмаганларни хотирлаш, уларнинг оила аъзоларини моддий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Меҳнат жамоаларида ташкил этилаётган ана шундай тадбирларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат ва Қуролли кучлар фахрийлари иштирокида “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас”, “Мардлик, бурч ва садоқат” мавзуларига бағишланган авлодлар учрашуви, давра суҳбатлари, маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, ўтказилаётган тадбирлар давомида касаба уюшмалари томонидан уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун тузатилган байрам дастурхонлари атрофида касаба уюшмаларининг совға-саломлари улашилиб, фахрийларнинг саёҳатлари уюштирилмоқда, томорқаларига ишлов берилишида кўмаклашилмоқда .

Фахрийларимиз ўзларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун Давлатимиз раҳбарига чин қалбдан миннатдорчилик билдирган ҳолда, Ватанимиздаги тинчлик ва хотиржамлик, тўкин ва фаровон ҳаётда яшаётганимиз учун шукроналар билдирмоқдалар.

 

Print Friendly, PDF & Email