“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг тармоқ касаба уюшмаси Қашқадарё вилоятидаги жараёнлари ҳақида

2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратни ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 6 апрелдаги “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш ҳамда “Ёш мутахассислар” V республика Форумини ташкил этиш тўғрисида”ги 9-77 “с” сонли қарори билан тасдиқланган Республика ёш мутахассислар ўртасида ўтказиладиган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг “Энг фаол ёш транспортчи” ва “Энг фаол ёш қурувчи” номинациялари бўйича Қашқадарё вилоят транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги транспорт ва қурилиш соҳаларига оид бўлган барча корхона ва ташкилотлар,  касб-ҳунар коллежларида танловнинг I-босқичида саралаб олинган ғолиб иштирокчилар 29 май куни бўлиб ўтган танловнинг вилот босқичида фаол иштирок этишди. Танлов натижаларига кўра “Энг фаол ёш транспортчи” номинацияси бўйича III-ўринни тармоқ тизимидаги Қарши транспорт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Хамраев Равшан қўлга киритди. II-ўринни эса Қамаши Ёртепа қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Рўзиев Фарход эгаллади. I-ўринга эса тизимдаги Нишон транспорт касб-ҳунар коллежи махсус фан ўқитувчиси Баратов Рўзимурод  лойиқ деб топилди.

Худди шунингдек танловнинг “Энг фаол ёш қурувчи” номинацияси бўйича III-ўринни тармоқ тизимидаги Ғузор туман қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Хуррамов Амирали қўлга киритди. II-ўринни эса Шахрисабз қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Нуралиев Анвар эгаллаган бўлса ва ниҳоят I-ўринни Яккабоғ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг ишлаб чиқариш техник ва фойдаланиш бўлими бошлиғи Жамолов Фозил қўлга киритда.

Танловда I-ўринни эгаллаб ғолиб бўлган иштирокчиларнинг хўжжатлари танловнинг Республика босқичида иштирок этиши учун тавсия этилди.

Танловда ғолиб бўлган барча иштирокчиларга танлов ташкилотчиларининг махсус дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Print Friendly, PDF & Email