Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Белоруссия транспорт ва коммуникация ходимлари касаба уюшмалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида МЕМОРАНДУМ имзоланди

2018 йилнинг 6 июнида Белоруссия касаба уюшмалари Федерацияси штаб-квартирасида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида меморандум имзоланди.            Халқаро  учрашув доирасидаги очиқ  мулоқотлар давомида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси ҳамда Белоруссия  транспорт ва коммуникация ходимлари касаба уюшмаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Ҳар икки тараф ҳамкорлик алоқалари замирида тармоқ тизимида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятларини ҳимоя қилиш масалларига ҳамда тармоқ ходимлари сафини кенгайишига, кичик ва ўрта бизнес ходимларини касаба уюшмаларига жалб этиш юзасидан Ўзбекистон ва Белоруссия ўртасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича музокаралар юритишди.

“Биз Белоруссия транспорт ва коммуникация ходимлари касаба уюшмаси раҳбари Владимир Ринг билан 2017 йилдан танишмиз”,  дейди тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Баходир Юлдашев.

 Бизнинг дўстона муносабатларимиз шу вақтдан бери давом этиб келади. Ўзбекистон ва Белоруссия касаба уюшмаларини фақат битта нарса боғлаб туради у ҳам бўлса — халққа хизмат қилиш. Меморандумнинг имзоланиши эса икки турдош касаба уюшмаларининг келгусидаги ҳамжиҳатлик ишларини юқори даражага кўтаришдан иборатдир.

Print Friendly, PDF & Email