Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитасининг «8 декабрь-Ўзбекистон Республикасининг Конституция куни » муносабати билан касаба уюшма фаоллари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилмокда.
Хусусан, ушбу кун арафасида Шерабод йўл хужалик пудрат таъмирлаш Унитар корхонасида мини футбол бўйича мусобақа уюштирилди.
Ходимларни мусобақаларга жалб қилиб, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, маънан ва жисмонан соғломлаштириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида ўтказилган тадбирда корхонанинг Йўлчилар ҳамда корхона ходимлари иштирок этишди.
Мусобақа мини футбол қоидалари асосида 2 та жамоа бўлингани ҳолда олиб борилди. Йўлчилар жамоаси шиддатли ўйин кўрсатиб фахрли ўринни қўлга киритди.
Тадбир сўнгида корхона раҳбарияти томонидан ғолиб жамоага қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: