Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати корхоналарда ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлиги, меҳнатнинг соғлом ва ҳавфсиз шароитларини яратишга кўмаклашувчи сиёсатни юритиш, ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодисани, ҳар бир касб касаллигини текшириб чиқиш ва ҳисобга олиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ёки касб касаллигига чалинган ходимларнинг манфаатларини ижтимоий ҳимоялашга асосланади.
“Қизилқумцемент” Акционерлик жамиятида Мехнат мухофазаси бўйича ишларни ташкиллаштиришда асосий эътибор ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш, механизм, дастгох ва ишлаб чиқариш воситаларининг, бино ва иншоатларнинг хавфсизлигини таъминлаш, меҳнат шарт-шароитларининг санитар-гигиенасини меъёрлаш, ишчиларни шахсий ҳимоя воситалари, даволаш-профилактика хизмати билан таъминлаш, меҳнат муҳофазаси бўйича тарғибот ишларини олиб боришга қаратилмоқда.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳар бир ходимга сарфланган маблағ миқдори жорий йилнинг 10 ойи мобайнида 1215.9 минг сўмни ташкил этди. Корхонадаги ишчи-ходимлардан 2739 киши даврий тиббий кўрикдан ўтказилган, шулардан 187 нафарини аёллар ташкил этган.
Бахтсиз ҳодисалар туфайли боқувчисини йўқотганлик ва соғлигига етказилган зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар 22 нафарни ташкил этиб, ҳар ой тўланадиган зарар тўловларидан қарздорлик мавжуд эмас.
Куни кеча Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Навоий вилояти ташкилотлари касаба уюшмаси бирлашма кенгаши билан хамкорликда “Қизилқумцемент” АЖ ишчи-ходимлари иштирокида мехнатни мухофаза қилиш масалаларига оид семинар давра-сухбати ўтказилди.
Семинарда хамкор ташкилотлардан Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Навоий худудий бошқармаси бошлиғи А.З.Нуруллаев, вилоят бандлик бош бошқармаси Давлат техник нозири О.О.Кенджаев,вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси профпатологи Д.Й.Адизовалар иштирок этишди.
Республика Кенгаши раиси ўринбосари Б.Ф.Султонов давра сухбатини очишда мехнат мухофазаси бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар тўғрисида сўз юритса, Навоий вилояти ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Н.М.Тоғаева вилоятда ташкил этилаётган профилактик тадбирлар тўғрисида сўз юритдилар.
Ходимларни ижтимоий-иқтисодий мухофазасини ташкил этиш, имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш, иш ўринларини аттестация қилиш натижасида ходимларга бериладиган имтиёзлар, тиббий кўрикларни ташкиллаштириш хамда ходимларни мехнат шароитларни янада яхшилаш юзасидан берилган саволларга давра сухбати сўнгида соха мутахассислари томонидан тўлақонли жавоблар берилди
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: