Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги ПҚ-3514-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан белгилаб берилган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури ҳамда вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси чора-тадбирлар режаси асосида юртимизда ички туризмни ривожлантириш борасида Трансйўлқурилиш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври давомида жамоа шартномаларида назарда тутилгандек, ходимлар уларнинг оила аъзоларини маънавий-маърифий қўллаб-қувватлаш уларнинг маданий хордиқ чиқаришларни таъминлаш бинобарида вилоятнинг тармоқ тизимидаги 20 дан ортиқ ташкилот, корхона ва муассасаларининг 1000га яқин ишчи ва ходимлари ҳамда уларнинг фарзандлари, пенсионер ва қариялар, кам таъминланган оилалар вакилларининг юртимизнинг турли гўшаларига саёҳатлари уюштирилди.
Хусусан, куни кеча ҳам саёҳат, ҳам зиёрат қабилида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишлаб, тармоқ тизимидаги Самарқанд архитектура ва қурилиш институти ходимлар ва талабалар бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимларни маънавий-маърифий қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент шаҳрига саёҳат уюштирилди.
Ташкил этилган саёҳатда институтнинг жами 52 нафар профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимлари иштирок этишиб, Тошкентнинг “Зангиота”, “Хасти имом” каби зиёратгоҳлари, “Оқсарой” мажмуаси каби муқаддас қадамжоларга ташриф буюришиб зиёрат қилдилар.
Шу билан биргаликда, саёҳат давомида Ўзбекистон кўрки “Хумо” муз аренаси ва Тошкентнинг бошқа диққатга сазовор жойларида бўлиб маънавий ҳордиқ чиқардилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: