Аёл нафақат оила бешигини тебратади ва Ватан корига ярайдиган фарзандларни вояга етказади, шунингдек, ўз меҳнати ва иқтидори, салоҳияти билан жамият ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшади.
8-март байрами арафасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида ишлаб келаётган ана шундай фидойи ва меҳнаткаш аёлларимиздан бири – Мамлакат Ташкенбаевна Абдумаликова Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. Мамлакат Ташкенбаевна дастлаб Лойиҳа институтида, Тошкент геология бирлашмасида технолог сифатида фаолият юритган. Шунингдек, қурилиш вазирлигида масъул лавозимда ишлаган. Мана, 22 йилдирки, транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Оилада икки нафар фарзандни муносиб инсонлар қилиб тарбиялаган Мамлакат Ташкенбаевна ҳозирда иш фаолияти билан бирга беш нафар набираларининг ҳам таълим-тарбиясига ғамхўр, фарзандлари маслаҳатчиси.
Мамлакат Ташкенбаевнани ушбу эътироф билан чин юракдан қутлаб, жамиятимизда халқ меҳри ва эъзозига муносиб илғор ҳамда зиёли, мўътабар аёлларимиз янада кўпаяверсин, деймиз!
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: