Қорақалпоғистон Республикаси йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасида ҳисобат саулов конференцияси бўлиб ўтди

10 март Нукус шаҳрида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Қорақалпоғистон бирлашган  касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасида ҳисобат саулов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Федерация Кенгашининг Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш бўлими мудири Исаев Маҳмуджон Нигматович, Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши бошлиғининг уринбосари Данияров Муратбай Кууанышбаевич ва Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Қорақалпоғистон бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Палуаниязова Гульмира Турганбаевналар иштирок этди.

Унда ходимларнинг муносиб меҳнат шароитларида ишлаши ва ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватланиши, иш берувчи томонидан ўз вақтида иш ҳақи ва моддий ёрдам пуллари бериб борилишини таъминлашда ҳисобот даврида бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолияти давомида амалга оширилган ишлар ҳа­қида маълумот берилди.

 Бошланғиш касаба уюшма қўмитаси томонидан меҳнат жамоасида ижтимоий ривожлантириш, жорий ва истиқбол режаларини ишлаб чиқиш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, меҳнат муҳофазаси, маданият, маърифат, оммавий спорт ишлари буйича марузалар тингланди.  Ана шу фикрлар хам ўтказилган хисобот-сайлов конференциясида алохида эътироф этилди.

Конференцияда иш фаолиятига оид мунозарали ҳолатлар, жамоа шартномаси талабларининг бажарилиши ҳамда касаба уюшма қўмитасининг ваколат доирасидаги вазифалар хусусида сўз юритилди. Тадбирда бошланғич касаба уюшма қўмитасининг янгиланган таркибдаги аъзолари ва раиси, шунингдек, тафтиш комиссияси аъзолари сайлаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email