Хоразм автомобилйўллари худудий йўллардан фойдаланиш бош бошқармаси касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Устави ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларниўтказиштўғрисида Низомга мувофиқ, ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Ҳисобот-сайлов конференциясининг кун тартиби ҳамда иш тартиби тасдиқланди.

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

— Хоразм автомобил йўллари худудий бош бошқармасикасаба уюшмаси қўмитасининг 2015 февралдан 2020 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолият якунлари ва навбатдаги вазифалари тўғрисида;

— Хоразм автомобил йўллари худудий бош бошқармаси  касаба уюшмаси ташкилоти тафтиш комиссиясининг ҳисоботи;

— Хоразм автомобил йўллари худудий бош бошқармаси  касаба уюшмаси қўмитаси таркиби тўғрисида;

— Хоразм автомобил йўллари худудий бош бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси тўғрисида;

— Хоразм автомобил йўллари худудий бош бошқармаси  касаба уюшмаси ташкилоти тафтиш комиссияси таркиби тўғрисида;

— Хоразм автомобил йўллари худудий бош бошқармаси  касаба уюшмаси ташкилоти тафтиш комиссияси раиси тўғрисида;

— Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмасининг вилоят ташкилоти конференциясига делегатлар сайлаш тўғрисида.

Иш тартиби бўйича биринчи масала учун 20 дақиқагача, иккинчи масала учун 10 дақиқагача, сўзга чиқувчиларга 5 дақиқагача, ташкилий масалалар учун 15 дақиқагача ва йиғилиш охирида маълумотлар учун 5 дақиқагача вақт берилиши белгиланди.

Музокараларда сўзга чиққанлар томонидан корхона касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 февралдан 2020 йил февралгача бўлган ҳисобот давридаги фаолиятини қониқарли деб топиш ҳақида таклифлар киритилди.

Таклиф овозга қўйилди ва корхона касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 февралдан 2020 йил февралгача бўлган ҳисобот давридаги фаолияти бир овоздан қониқарли деб топилди.

Шунингдек, корхона касаба уюшмаси ташкилоти тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқлаш таклифи киритилди ва делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Кун тартибидаги сайловлар масаласини кўриб чиқишдан аввал сайловларни ўтказиш шакли бўйича таклиф киритилди ва бир овоздан очиқ овоз бериш йўли билан ўтказишга қарор қилинди.

Кун тартибидаги учинчи — Хоразм автомобил йўллари худудий бош бошқармаси   касаба уюшмаси қўмитаси таркиби тўғрисидаги масала бўйича делегатлар томонидан касаба уюшмаси қўмитасини 9 кишидан иборат таркибда сайлаш таклифи киритилди ва бир овоздан қабул қилинди.

Кун тартибидаги Хоразм автомобил йўллари худудий бош бошқармаси   касаба уюшмаси қўмитаси раиси тўғрисидаги масала  бўйича делегатлар томонидан корхона касаба уюшмаси қўмитаси раислигига Машарипов Атабек Саидович номзоди таклиф этилди ва овозга қўйилди.

Овоз бериш натижаларига кўра Машарипов Атабек Саидович бир овоздан касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб сайланди.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email