Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари томонидан худудий Кенгаш ва уларнинг тизимидаги бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тасдиқланган жадвалга асосан ҳудудларга чиқишди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларига Республика Кенгаши аппаратининг меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси Д.Хашимова, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис Р.Яъкуббоев ҳамда бош ҳисобчи Ш.Садиков. Навоий, Андижон ва Фарғона вилоятларига бош юрисконсульти Л.Нишонова ва бош меҳнат техник инспектори К.Нигматуллаевлар томонларидан ҳудудий Кенгашларга ва «Каракалпак Цемент» МЧЖ, Карши шахридаги 2-махсус механизациялашган кучма жамланма корхонаси, Андижон вилояти Олтинкул туман йуллардан фойдаланиш УК ва бир нечта Тармоқ тизимидаги бошланғич корхона-ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: