КОНСТИТУЦИЯ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ –ХУҚУҚИЙ ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ЭНГ МУҲИМ МЕЗОНИДИР!

8 декабр Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги муносабати билан Жиззах вилояти Автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси тизимида Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси жамоасида “Конституция ва қонун устуворлиги – ҳуқуқий демокртаик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир!” мавзусида маънавий –маърифий тадбир  ўтказилди. Тадбирда касаба уюшма қўмитаси раиси  Нодира Хўжамқулова  сўзга чиқиб тадбир қатнашчиларини  Конституциямизнинг 29 йиллик байрами билан самимий табриклади. Конституциянинг мазмун-моҳияти, жамият ҳаётидаги роли, унда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати мустаҳкамланганлиги,  эришилаётган барча ютуқлар замирида аввало Конституциямизнинг ўрни муҳимлиги, юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида ҳам алоҳида тўхталди  ва  бош қомусимиз ҳар бир давлат, ҳар бир миллатнинг бугуни, эртаси ва келажагини ёритиб берувчи йўлчи юлдуз  эканлиги айтиб ўтди ва  ҳар бир шахс кундалик ҳаётда Конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларига бевосита мурожаат қилиши, шунинг   учун демократик жамиятда яшаётган ҳар бир шахс Констициянинг мазмун-моҳиятини  чуқур англаб олиши, ҳамда шахсий ҳаётида учраб турадиган муаммоларнинг ечимини айнан Конституциядан топа билишини алохида таъкидлади.Это изображение имеет пустой атрибут alt; его имя файла - photo_2021-12-09_17-08-12-1024x512.jpg

Тадбирда  корхона ҳуқуқий маслаҳатчиси Эшбеков Умиджон сўзга чиқиб, Конституция — асосий қонун бўлиб, энг юқори юридик кучга эга булган ҳужжат эканлиги,  Конституция давлат тузилишини, унинг бошқарув шаклини, давлат органларини тузиш туртиби, уларнинг ваколатларини, шахснинг хуқуқи, эркинлиги ва бурчларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат эканлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари Конституцияда муҳрлаб қўйилганлиги, мамлакатимизда демократик давлат, адолатли фуқаролик жамияти барпо этишнинг бош омили бўлиб хизмат қилишини тадбир қатнашчиларига маъмнуният билан айтиб ўтди.

Бугунги тадбиримиз жуда қизиқарли ва сермазмун ўтди, маънавий озуқа олдик – дейди йўл устаси М.Мирзарахимов — Констиуцияда  кафолатланган ҳуқуқ ва эринликларимиз, бурчларимизни янада чуқур англадик, Бош қомусимиз халқимиз руҳияти, маънавият ва орзу-инти-лишларига ҳамоҳанг тарзда яратилганлигини яна бир карра ҳис этдик.

Тадбир сўнгида ишлаб чиқаришда ўрнак кўрсатган фаол ишчи-хизматчиларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email