Андижон футбол ассоциациясига қарашли сунъий қопламали майдонларда ўтказилаётган футбол мусобақасида Андижон Автомобиль йўллари Ҳудудий Бош бошқармаси жамоаси етакчилик қилиш билан бир қаторда Қўқон минтақавий темир йўл узели УК Андижон вилояти бўлинмаси билан билан ўтказилган ўртоқлик учрашувида 2:0 ҳисобида, Андижон механика заводи билан 5:2 ҳисобида ҳамда Андижон вилояти Транспорт бошқармаси билан ўтказилган саралаш босқичида 5:2 ҳисобида ғолибликка эришдилар.
Қизғин кечган мусобақа якунига кўра Андижон Автомобиль йўллари Ҳудудий бош бошқармаси футбол жамоаси вакиллари жорий йилнинг 26 май куни Фарғона водийсида бўлиб ўтадиган водий босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.Андижон Автомобиль йўллари Ҳудудий Бош бошқармаси жамоага навбатдаги босқичда ҳам муваффақият ва зафарлар билан қайтишларига ишонч билдиради.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: