Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида “Наманган автомобиль ўқув ишлаб чиқариш комбинати” МЧЖда “Аждодларимиз ҳаёти – маънавий жасорат намунаси” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди.
Унда транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Илхомжон Султоновнинг “Буюк аждодларимиз ҳаёти, улар эришган ва бугунги кунда бутун маърифатли инсониятни ҳайратга солиб келаётган ютуқлари – маънавий жасорат намунаси ҳақида”ги маърузаси тингланди.
Нотиқ ўз сўзида аждодларимизнинг ҳаётий ўгитлари, уларнинг босиб ўтган йўлларида ўрнак бўларли ишлари тўғрисида гапириб ўтди.
Йиғилишда шунингдек жамият раҳбари Алишер Раҳимов, корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси Азамат Абдураимов, корхона ходими Улуғбек Мамадалиевлар сўзга чиқдилар.
Шундай тадбирлар Норин, Учқўрғон, Наманган туман йўл хўжалик пудрат таъмирлаш корхоналарида ҳамда бир қатор қурилиш, транспорт ташкилотларида ҳам ўтказилди.
Байрам тадбирлари давом эттирилмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: