Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши турли тармоқларда меҳнат қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган касб эгалари меҳнатини қадрлаш, ўзгаларга ўрнак сифатида муносиб рағбатлантириш ишларини ташкил қилиш мақсадида «Ўз касбининг моҳир эгалари»ни тақдирлаш тадбири ўтказилишини инобатга олган холда қурилиш ва транспорт сохасида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган, «Устоз-шогирд» анъаналарига асосан ўз касбининг сир-асрорларини ёшларга ўргатиб, малакали давомчиларини тайёрлаётган, меҳнат жамоаси орасида обрў-эътиборга эга бўлган касб эгалари тармоқ корхона ва ташкилотларида ўтказилган 1 босқич натижаларига кўра сараланди.
Танловнинг Наманган вилояти бўйича якунига кўра, «Ўз касбининг моҳир эгалари»ни тақдирлаш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Низомга асосланган холда, муайян бир соҳада кўп йиллар меҳнат қилиб келаётган тажрибали мутахассис, ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариши ҳамда ички меҳнат тартиб қоидаларига амал қилиши соҳани ривожлантириш мақсадида олиб бораётган изланувчанлиги, эришган ютуқлари, ташаббуслари, яратган янгиликлари, ёшларга ўз касбининг сир-асрорларини ўргатиб, шогирдлар тайёрлаши,меҳнат жамоаси орасидаги обрў-эътибори, жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиши, мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тўғри англаши ва уларни қўллаб-қувватлаши юзасидан олиб борган фаолияти бўйича Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи директори Рахматов Ахмаджон Неъматович 1–ўринга лойиқ деб топилди хамда кейинга босқичда иштирок этишга тақдим этилди. Мамлакатимизда баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида амалга оширилаётган ишларида фидойилик билан иштирок этиши, ўз соҳасини мукаммал билиши, ташаббускорлиги, меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги, фидоийлиги билан А.Рахматов коллеж жамоаси ва вилоят педагог ходимлари ўртасида ҳурмат қозонган.
.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: