Навоий вилояти Ёшлар Кенгаши “Зулфияхоним издошлари” кўрик-танлови ўтказди

Янгиланиш ва яшариш фаслининг биринчи куни халқимиз учун ажойиб шукух ва тароват бахшида этади. Чунки 1-март куни Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова таваллуд топган. Бу кун барча ёшларимиз қалбида мангу мухрланган десак адашмаган бўламиз. Чунки ўзбегимнинг севги, садоқат ва вафо куйчиси Зулфияхоним шеъралрида бир олам маъно ва мазмун бор. Унинг шеърларини бутун халқимиз севиб мутоола қилади.

“Қизилқумцемент” АЖ да хам Зулфияхоним таваллудининг 102 йиллигига бағишлаб “Зулфияхоним издошлари” кўрик-танлови ўтказилди. Танловни “Қизилқумцемент” АЖ Касаба уюшма қўмитаси раиси Жуманиёзов Нуриддин Музаффарович очиб берди.

Танловда қизлар 4 та шарт бўйича беллашишди. 1-шартда қизларимиз Ўзбек миллий урф-одатларимизга кўра таништирув шартидаги иштирокчи кийиниш маданияти, соч турмаклаш, саҳнага чиқиб келиши, сўзлашув маданияти орқали бўлажак Зулфияхоним тимсолини очиб беришди. 2 шартда қизларимизга “Зулфия замондошлари хотирасида” шиори остида саволлар берилди. 3 шартда эса қизларимиз “Байрам салати” тайёрлашди. Қизларимизнинг оилада қанчалик даражада пазанда эканликларини синовдан ўтказилди. 4 шарт Эркин мавзу шартида эса қизларимиз ўзларининг иқтидор ва истеъдодларини намоён қилишди.

Кўрик-танловда Насиба Пармонова, Холбиби Ахмедова, Махлиё Қаххорова, Озода Умарова, Сарвиноз Абдуганиева, Дилшода Ходжаева, Дилафрўз Қосимова ғолибликни қўлга киртишди. Ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга Касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбахо совғалар топширилди.

Тармоқ касаба уюшмаси
Ёшлар Кенгаши котиби









Print Friendly, PDF & Email