Инсон манфаатларини таъминлаш – устувор вазифамиз

Жорий йилнинг 24 феврал куни Самарқанд вилояти ташкилотлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг навбатдаги раёсат йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда асосий эътибор 2016 йилдаги фаолият якунлари ва 2017 йилдаги уствор вазифаларга қаратилди. Хусусан ўтган йил давомида касаба уюшмаларининг устувор йўналишлари доирасида амалга оширилган ишлар тахлил этилди. Жумладан ижтимоий шериклик асосида ижтимоий-мехнат муносабатларини тартибга солиш самарадорлигини янвда ошириш, мехнаткашлар учун муносиб мехнат шароитлари яратиш борасида ишлар олиб борилганлиги таъкидланди. Бирлашган кўмита раиси С.Иззатуллаевнинг ахборотида худуд тармоқ корхоналарида мехнат мухофазаси, ходимларни соғломлаштириш, уларни маданий-маънавий тадбирларга жалб қилиш, ходимларнинг мурожаатлари билан ишлаш юзасидан амалга оширилган ишлар, мавжуд камчиликлар хамда камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим вазифалар кенг ёритилди. Йиғилиш иштирокчиларининг таклиф ва истакларини инобатга олган холда қарорлар қабул қилинди.

Йиғилиш кун тартибига асосан “Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг “Меҳнатни мухофаза килиш Қонуни”нинг янги таҳририни ўрганиш ҳамда тармоқ касаба уюшмалари тизимида амалга киритиш тўғрисида” Республика Кенгаши бош мутахассиси Д.Хошимова, Самарканд вилояти худудидаги тармоқ корхоналарида содир бўлган бахтсиз ходисалар ва уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш” мавзусида вилоят бирлашма кенгаши мехнатни мухофазаси бўлими мудири У.Каримовнинг, “Жамоа шартномалари, уларнинг мазмун мохияти тўғрисида” вилоят бирлашма кенгаши ижитмоий-иқтисодий манфаатлари химояси бўлими мудири О.Исмоиловнинг маърузалари тингланди. Ўқув семинар давомида юзага келган саволларга мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.

Йиғилиш сўнгида бирлашган қўмита томонидан тармоқ фахрийлари, касаба уюшмаси фаоллари ташаккурномалар ва совғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email