Аёлни улуғламоқ – оилани, Ватанни, хаётни улуғламоқ демакдир

Истиқлол йилларида Ўзбекистонда хотин- қизларнинг жамиятдаги ўрни, мавқеини мустахкамлаш борасида давлат ахамиятига молик улкан ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон хотин-қизлари мустақиллик йилларида давлат ва жамият хаётида, ишлаб чиқариш, илм-фан, тадбиркорлик сохаларида мисли кўрилмаган мавоффақиятларни кўлга киритмоқдалар. Оила ва ижтимоий хаётда муносиб ўрин эгаллаб, фарзанд тарбияси ва хаётимизнинг турли жабхаларидаги фаолиятларини бир-бирига уйғун холда маромига етказиб адо этиб келмоқдалар. Буларнинг барчаси хур диёримизда мунис ва мухтарама хотин-қизларга давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар туфайли амалга оширилмоқда.

6 март куни “8 Март -Халқаро Хотин-қизлар байрами” арафасида Тармоқ Республика Кенгаши томонидан тизим корхона ва ташкилотларда самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш, шунингдек “Касаба уюшмалари – хотин-қизларга” акцияси доирасидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадида тармоқнинг фаол аёллари, мехнат фахрийлари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбир иштирокчиларини Республика кенгаши раиси ўринбосари Баходир Султонов табрик сўзи билан қутлади ва Республика кенгашининг совғаларини тақдим этди. Б.Султонов ўз сўзида тармоқ хотин-қизлари фаол мехнатлари билан Ватанимизнинг гуллаб яшнашига ўзларининг муносиб улушларини кўшиб, оналик мехр-мухаббатлари, ғайрат ва шижоатлари, ноёб истеъдодларини шу азиз Ватан равнақи йўлида намоён этаётганликларини таъкидлаб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email