Андижон вилояти касаба уюшмаси фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишни кун тартибидаги “Касаба уюшмалари ва уларни фаолияти йўналишлари” мавзусида  бўйича Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшма Республика кенгаши раис ўринбосари Б.Ф.Султоновга сўзга чиқиб, касаба уюшмалари  Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан ижтимоий иқтисодий ва маънавий сохаларда амалга оширилаётган ислохотларни шунингдек мамлакат сиёсий тузумини такомиллаштириш бўйича  аниқ мақсадли йўл йўриқни қўллаб қувватлашини, касаба уюшмалари ушбу дастурларни бажарилишини таъминлаш мақсадида корхоналарнинг жамоа шартномаларига тегишли ўзгартиришлар киритишлари хозирги кунда долзарб вазифалардан хисобланишини таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга, инқироз муаммоси иқтисодиётимизга тахдид солиши билан бирга жамиятимиздаги барча соглом кучларни жипслашувини, бир ёқадан бош чиқариб бу холатга қарши курашишларини тақозо этади. Касаба уюшмалари хам бу холатга қарши курашишларини тақозо этади. Касаба уюшмалари хам бу хайрли ишлардан четда қолмасликлари керак албатта. Зеро асосий қонунимиз Конституциянинг 59 моддасида “Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимий иқтисодий манфаатларини ва хуқуқларини ифода этадилар ва химоялайдилар” деб белгилаб қўйилган. Бунда кафолатланган иш хақи, бандликни таъминлаш, мехнат мухофазаси, хуқуқий химоя, ижтимоий химояга мухтож ходимлар манфаатини кўзлаб иш тутиши лозим.

Юқоридаги вазифаларни амалга оширишни фақатгина ижтимоий шерикчилик механизмлари орқалигина хал қилиш мумкин, яъни  иш берувчи ва ходимлар вакиллари ўртасида ижтимоий мулоқотни йўлга қўйиш шарт.

Ишчи хизматчиларни ижтимоий иқтисодий хуқуқий мухофазалашнинг бош воситаси бўлган жамоа шартномаларини пухта тузиш, унинг ижросини таъминлаш касаба уюшма ташкилотларининг асосий вазифасидир. Шартнома қанчалик мукаммал ва пухта тузилса мехнат жамоасида иэтимоийхимоя ишини яхшилашга негиз яратилган бўлади.

Шунингдек яна бир мухим қарор Президентимиз томонидан 2017 йил 12 сентябрдаги “Ахолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бунда уй-жой, маиший техникага эхтиёжи бор, яшаш жойларини таъмирлашда, тиббий хизмат борасида амалий ёрдамга мухтож оилалар аниқланиб, ахолининг кам таъминланган тоифаларига бегараз ёрдам кўрсатиш бўйича худудий манзилли дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларни хаётга татбиқ қилишда касаба уюшмаларига катта ишонч билдирилди.

Йиғилишда Узбекистан транспорт, йул ва капитал курилиш, курилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора тадбирлар дастури ва ёшларга оида сиёсатлар тўғрисида Республика касаба уюшма Кенгаши раисининг ёшлар бўйича маслахатчиси Ш.Неъматов тушунчалар берди.

Тармок касаба уюшмаси ташкилотларининг ёшлар билан ишлаш йуналишдаги фаолиятини мувофиклаштириш максадида 2017 йил 28 декабрда Узбекистон транспорт, йўл ва капитал курилиш, курилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Ёшлар бирлашмаси ташкил этилган.

Баркамол, максадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни баркарор ва илдам ривожлантиришнинг энг мухим шартидир.

Шу билан бирга, тармок ёшларининг ижтимоий-иктисодий фаоллигини ошириш, сохага оид истикболли гоялари ва лойихаларини руёбга чикаришга, шунингдек, шу асосда ёшлар бандлигини таъминлаш шу куннинг асосий вазифалардан бири булиб колмокда, деб чора тадбирлар билан таништириб ўтди.

Йиғилиш давомида Ф.Султанов касаба уюшмалари ташкилотларида касаба уюшма бюджети маблагларини сарфланиши, иш хақи ва бошқа масалалар юзасидан йигилганларга тушунчалар берди.

Print Friendly, PDF & Email