Тендер ўтказилди

Жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон автомобил транспорти агентлигининг Наманган вилоят бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги “Йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 34-сонли қарорини Наманган вилоятида бажариш мақсадида “Шаҳар, шаҳар атрофи вилят ичидаги – шаҳарлараро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш комиссияси”нинг навбатдаги очиқ тендер танлови ўтказилди.

Унда 10 дан ортиқ транспорт ташкилотлари иштирок этди. Тендер ўтказилиши жараёнида транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси  раиси Ф.Эрматова иштирок этган ташкилотларга касаба уюшмаси аъзолик афзалликлари ҳақида тушунчалар берилди ва иштирокчиларга касаба уюшмасига доир буклет тарқатди.

Print Friendly, PDF & Email