Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти фаолларини Хоразмга саёҳати уюштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган 1 октябрь — “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича 3-сон мажлис баёнида (01-14/1-3601, 26.09.2019) белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг 90 нафар профессор-ўқитувчи, ходимларининг жорий йил 28-30 сентябрь кунлари Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларига саёхат ташкил этилди.

Институт сайёҳатчи жамоаси Буюк ипак йўлининг марказий шаҳарларидан бири бўлмиш Урганч ва Хивани томоша қилиш учун Хоразмга ташриф буюришиб, бу кўхна шаҳарларнинг шарқона рухини хис қилиш учун уларнинг “Ичон кала” эски шаҳар мажмуаси, Арк, Калтаминор, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Дишанқалъа ёдгорликлари, Жалолиддин Мангуберди маноменти, “Авесто” ёдгорликлари, кўп сонли масжид, мадраса, миноралар ҳамда бозорлари, миллий хунармандчилик сабоқлари ўтказиладиган махсус мактаблари-ю, чалкаш тор кўчалари, тарихий ёдгорликлардан ташқари бошқа қизиқарли томошабоп жойлари билан яқиндан танишишди.

 3 кунлик саёҳат давомида Урганч ва Хива шаҳарлари тарихига оид бир олам таассуротлар олинди. Бу таассуротлар етук, малакали кадрларни тайёрлашдек машаққатли вазифани адо этишда таянч бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Шунингдек, мазкур саёҳат тавсилотлари институт расмий веб- сайти www.tayi.uz ҳамда www.fikr.uz сайтларида ёритилди.

 

 

               

Print Friendly, PDF & Email