Бошланғич касаба уюшма қўмиталари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан 2020 йил 31 январ куни “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни ва 2020 — ҳисобот сайловларини ташкил этиш тўғрисида” ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда бошланғич касаба уюшма ташкилотлар раислари ва меҳнат муҳофазаси вакиллари қатнашди.

Шунингдек, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат муҳофозаси бўлими бош мутахассиси Дилдора Хошимова, вилоят бирлашмаси раис ўринбосари Илхомжон Султонов ҳамда бўлим мудирлари Нодирахон Мамаюсупова, Мирзанозир Корабоев, Дилшод Тўхтабоев, “Ишонч” газетаси вилоят мухбири Орзигул Рустамовалар иштирок этди.

Тадбирда долзарб вазифалардан бири меҳнаткашларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлашни бўйича касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат муҳофозаси бўлими бош мутахассиси Дилдора Хошимова йиғилганларга тушунтиришлар берди.

Ўқув-семинар дастури асосида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлим мудирлари навбатма-навбат сўзга чиқди. Йиғилиш давомида қатнашчиларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар жавоб бердилар. Тадбир сўнгида тармоқ касаба уюшмаси вилоят қўмитаси томонидан 2019 йил якуни бўйича фаолларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email