Тошкент вилояти ташкилотларининг БКУҚ томонидан касаба уюшма фаоллари учун “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг мохияти хамда “Касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш” мавзуида семинар ўтказилди

Семинарда Тошкент вилояти ташкилотларининг бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Жахонгир Алиқулов сўзга чиқди, тармоқ касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича тингловчиларга батафсил тушунтириш бериб ўтди. Хусусан, ҳисобот-сайлов йиғилишларига тайёргарлик кўриш жараёнида йиғилишларни ўтказиш муддатлари, хужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш, йиғилишлар кун тартибида кўриладиган масалалар, овоз бериш тартиблари каби масалалар хақида сўз юритилиб, тингловчиларга намунавий хужжатлар тўпламлари тарқатилди.

Семинар кун тартибининг навбатдаги Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг мохияти юзасидан Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси Республика кенгашининг бош юристконсульти сўзга чиқиб семинар иштирокчиларга қонуннинг мазмун мохияти бўйича тушунтириш берди хамда тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Ушбу масала юзасидан сўзга чиққан “Назарбекавтойўл” корхонаси касаба уюшма қўмитаси Ф.Холисов, Паркент йўл хқжалиги касаба уюшма қўмитаси раиси Ф. Нажмитдинов, “Мега Мурод транс” МЧЖ  КУҚ раиси Ж.Ходжаев   сўзга чиқиб ушбу қонун мехнаткашлар орасида хурсандчилик билан қабул қилинганлиги, касаба уюшмалари фаолиятидаги бундай ўзгаришлар ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиеёв томонидан қабул қилинганлиги, бу Ўзбекистон мехнат аҳлининг  манфаатларини ўйлаб, ишчи-ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини химоялашда муҳим қадам сифатида кабул қилинганлигини таъкидладилар.

 

Print Friendly, PDF & Email