Бошлангич касаба уюшма қўмиталарида хисобот сайловларни ўтказиш бўйича ўқув семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 8 январь куни Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ташкилотлари ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг бошлангич касаба уюшма қўмита раислари учун ҳисобот-сайловларни ўтказиш бўйича ўқув-семинар ўтказилди. Семинар ишида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раис ўринбосари Х.П.Матисаев, тармоқ касавба уюшма Республика кенгаши мехнатни мухофаза қилиш бўлими бош мутахассиси Д.Т.Хошимова ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маъсул ходимлари иштирок этишди. Семинарга тармоқ тизимидаги бошлангич ташкилотлар касаба уюшма қўмита раислари, ходимлар бўлими мутахассислари ва корхона меҳнатни мухофаза қилиш бўйича мутахассислари таклиф этилди.

Кун тартибидаги 1-масала Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тугрисида”ги янги Конуни билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бош хуқуқшуноси Х.Усмонов йиғилганларга маъруза қилди.

Кун тартибидаги 2-масала Корхона ва  ташкилотларда жамоа шартномаларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тадбирларни бажарилиши, ходимларга соғлом иш шароитлари яратилиши бўйича касаба уюшмаларининг олиб бораётган ишлари ва текшириш натижасида аниқланган камчиликлар билан тармоқ касаба уюшма Республика кенгаши мехнатни мухофаза қилиш бўлими бош мутахассиси Д.Т.Хошимова йиғилганларни таништириб ўтди. Шунингдек мехнат мухофазаси бўйича билимларини ошириш бўйича тавсиялар берди.

Кун тартибидаги бош масала бошлангич касаба уюшма қўмита раислари учун ҳисобот-сайловларни ўтказиш бўйича вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раис ўринбосари Х.Матисаев йигилиш қанашчиларига керакли маълумотлар берди.

Print Friendly, PDF & Email