Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшма Республика Кенгашининг 2020 йил 14 январдаги 17-9 сонли “Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялари)ни ўтказиш тўғрисида”ги раёсат қарори қабул қилинган эди. Қарорда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшма Республика Кенгаши аппарати ходимлари томонидан жойларда Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонуни” тарғиботи ҳамда 2020 йил ўтказиладиган ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференциялари тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориш ва мувофиқлаштириб бориш бўйича ишчи гуруҳи ва амалга ошириладиган ишлар иловага кўра тасдиқланган эди.
Унга кўра ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференциялари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон касаба уюшмлаари Федерацияси тизимида амалда бўлган уставлар ва низомлар, бошқа норматив хужжатларга қатъий риоя этган ҳолда ўтказилишини таъминлаш, ҳисобот сайловлар жараёнида уставлар, низомлар ва бошқа локал ҳуқуқий хужжатлар Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонунига мувофиқлаштирилишини таъминлаш, иштирокчилар, делегатлар учун фаолиятнинг барча соҳаларда амалга оширилган ишлар акс эттирилган тарқатма материаллар чоп этилиши ва тарқатилишини таъминлаш, сайловлар жараёни оммавий-ахборот воситаларида, веб-сайтларда ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини ташкил этиш ва бошқа вазифалар белгилаб берилган эди.
2020 йил 23 январь куни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Тошкент шаҳар ташкилотлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси хизматидаги ташкилотлар учун Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялари)ни ўтказиш бўйича семинар ташкил этилди.
Семинарда 70 дан ортиқ тармоқ касаба уюшмалари корхона, ташкилот ва муассасалари касаба уюшма қўмиталари раислари ва мутасадди ходимлари иштирок этдилар.
Семинарни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Тошкент шаҳар ташкилотлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Х.Сайдалиев олиб борди ва Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшма Республика Кенгаши раиси ўринбосари Б.Султонов, юридик бўлим етакчи мутахассиси Ш.Худойбердиев ҳамда Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ташкилий ишлар бўлими етакчи мутахассиси В.Шулятниковалар тегишли маълумотлар берилиб, иштирокчилар томонидан тегишли мавзуда кўтарилган масалалар, таклифлар ва саволларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: