Бухоро вилояти тармоқ касаба уюшмасида йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон транспорт,йўл ва капитал қурилиш,қурилиш индустрияси ходимлари Республика кенгашининг “Тармоқ тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида  ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги қарорини бажариш мақсадида 2020 йил 22 январ куни  Бухоро вилояти тармоқ касаба уюшмасида  йиғилиш бўлиб ўтди.Йиғилишда 35 нафар касаба уюшма қўмита раислари хамда фаоллари қатнашди.Йиғилишни Тармоқ касаба уюшма республика кенгашининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси Абдумаликова Мамлакат  Ташкентбаевна  ўтказди.Йиғилишда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот сайлов йиғилишини ўтказиш билан боғлиқ хужжатларни расмийлаштириш ,Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик палатаси  сенати томонидан 2019 йил 30 ноябрда маъқулланган касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунига ўзгартиришлар тўғрисида,жамоа шартномаларнинг бажарилиши борасида  тавсиялар берилди хамда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Print Friendly, PDF & Email