Бухорага саёҳат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326 — сон Фармони ва унда республикамиз фуқароларини мамлакатимизнинг маданий — тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш максадида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган  амалий чора-тадбирлар режасига асосан   2021 йил 10 — 11 апрель кунлари Жиззах вилоят АЙҲББ бошланғич касаба уюшма ташкилоти тизимидаги Арнасой туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси  10 нафар ишчи — хизматчиларининг қадимий ,  тарихий  ва ҳамиша навқирон Бухора шаҳрига 2 кунлик  саёҳати  ва 25 нафарининг Жиззах вилояти ҳудудидаги  “Айдаркўл” қирғоқларига экосаёҳати саёҳати ташкил қилинди.

Саёхатчилар  Бухоро  шахрининг  диқатга сазовор жойлари, меъморий обидалари ва қадимий ёдгорликлари, мадрасалар ва мақбараларини ҳамда замонавий қурилиш объектларини томоша қилдилар. Саёҳатчилар ушбу қадамжоларни зиёрат қилиб бир олам таассурот билан қайтишди.

Арнасой ТЙФУК.нинг қолган 25  нафар ишчи-ходимларига  Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган «Айдаркул» қиргоқларига  экосаёҳати ташкил  килиниб , кўл ёқасида тушлик тайёрлаб берилди.

 Корхонанинг ҳар иккала гурух саёҳатчилари  Арнасой ТЙФУК бошқаруви ва  касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email