Бугун мамлакатимизда жамиятнинг ўзига хос ижтимоий тузилмаси ҳисобланган маҳалла институти фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур жараёнда соҳа ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш учун уларга етарли шароит яратиш муҳим масалалардан биридир. Шу нуқтаи назардан “маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида Транспорт вазирлигига бириктирилган пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий техника базасининг ҳолати юзасидан ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида компьютер техникасига муҳтож бўлган маҳаллалар аниқланиб, рўйхати шакллантирилди. Ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларини зарур техник воситалари билан таъминлаш юзасидан “Маҳалла” хайрия жамоат фондига таклифлар киритилди.
Бугун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Мирзо Улуғбек туманининг 6 та маҳалла фуқаролар йиғинларига компьютер жамланмаси тантанали равишда топширилди. Шунингдек, 14 та кам таъминланган, моддий ёрдамга муҳтож оилаларга амалий кўмак кўрсатилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: