Ғиждувон курилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ҳамда Бухоро вилояти хокимлиги Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасининг 14.12.2017 йилдаги А-826 буйруғига асосан “14 январ – Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисидаги буйруғи”га асосан ўқувчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳарбий хизматга меҳр уйғотиш мақсадида  “Ватан ҳимояси- муқаддас бурч” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда бир гуруҳ раҳбарлар ва ўқитувчилар ҳамда коллеж ўқувчилари иштирок этдилар. Давра суҳбати қизиқарли ўтиши учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил топганлиги тўғрисидаги видеофильм намойиш этилди.

Тадбир сўнгида ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб топдилар. Давра суҳбати ўқувчи ёшларни она Ватанга  садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилди.

Print Friendly, PDF & Email