Халқ йўлида камарбаста

Андижонлик йўл соҳаси ходимлари томонидан бугунги қор, музламада транспортлар харакатини таъминлаш, уларнинг ҳавфсизлигини бевосита йўлга қўйиш, жойларда, аҳоли пунктларида қорларни тез ва сифатли эритиб, қатновни йўлга қўйиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Совуқдан қўрқмасдан, ўз соғлигидан халқ саломатлигини, ҳавфсизлигини устун қўйган йўлсозлар ўз фаолиятларини  давом эттирмоқдалар.

Улар мехнат қилиш билан чекланиб қолмасдан  соғлом  турмуш тарзини тарғиб этган ҳолда эрталабдан бадантарбия машқлари билан шуғулланишмоқда, шаҳар ва туманлар миқёсида ўтказилаётган турли спорт мусобақаларида ҳам фаол иштирок этишиб келмоқда. Шундай тарбирлардан бири  21 январь куни Шахрихон туманида комунал сохалар уртасида  кичик футбол мусобақаси булиб утди Шахрихон туман йўллардан фойдаланиш УК футбол жамоаси туман кадастр корхонаси билан беллашиб ғолибликни қўлга киритди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email