Маърифатга интилган Арзикулова Тожинор ёшлигидан билим олишга интилди.Шу боис мактабда аъло баҳоларга ўқиди.Талабалик даврида у ушбу фан сир саноатларини мукаммал ўрганишга ҳаракат қилди.Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай тақдир тақозосига кўра, Сурхандарё вилояти Термиз шаҳридаги Термиз транспорт ва саноат касб хунар коллежида педагогик фаолиятини давом эттирди.
Ёш бўлсада талабчан муаллим олий даргоҳда олган билим ва маҳоратини ишга солди.Бунда устозлари тажрибасига таянди.Ёш мутахассис сифатида вилоятда таълим ислоҳотини амалга оширишга муносиб ҳисса қўшди. Ҳозирги кунда етук соғлом оиланинг онаси сифатида шогирдларига ўзининг билим ва кўникмаларини бериб келмоқда.
2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да дилбар аёлларимизга ҳар қанча эътибор ва эъзозга лойиқ.Чунки улар барча жабҳаларда эркаклар билан елкама елка туриб мамлакатимиз тараққиёти, ҳалқ фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилишмоқда.Устозимиз бугун 50 ёшини қаршилади,хамкасблари муборак ёшларини билан қутлаб,соғлиқ тиладилар
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: