“Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остидаги Форуми якунлари асосида амалий семинар бўлиб ўтди

Самарқанд архитектура қурилиш институти ходимлар ва талабалар бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остидаги Форуми якунлари асосида  амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарни институт ходимлар ва талабалар бошланғич касаба уюшмаси раиси А.М.Ахунжанов кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг, 2017 йил 16 июнь куни 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форуми ҳамда Форум якунлари бўйича 2017 йил 28 июль куни Транспорт, йўл ва капитал, қурилиш индустрияси  ходимлари Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги ташкилотларнинг амалий ўқув-семинари тўғрисидаги маълумотлар билан Форум иштирокчиси Трансйўлқурилиш ходимлари Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси С.Иззатуллаев чиқиш қилди ва ўтказилган Форум тўғрисида қуйидагиларни баён этди.

Мазкур тадбир муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳияти ҳамда юртимиз тараққиётида тутган муҳим ўрнини иштирокчилар орқали барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотлари, ҳар бир касаба уюшмаси аъзосига етказиш, уларни  мазкур дастурий ҳужжат амалга оширилишига сафарбар этиш ҳамда иштирокини таъминлаш, Ватанимизнинг порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор мақсадларни амалга ошириш йўлида жипслаштириш мақсадида ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қ.М.Рафиқовлар нутқ сўзлаб, Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиққан ҳолда касаба уюшмалари олдида турган аниқ вазифалар белгилаб берилганлигини таъкидлади.

Семинарда Форум иштирокчилари томонидан касаба уюшмаларининг Ҳаракатлар стратегиясига “Кўмаклашиш дастури” ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига мурожаати қабул қилинганлиги ҳамда уларнинг  ижросини таъминлашда барчанинг фаол иштирок этишига даъват этилди.

Шундан сўнг семинар иштирокчиларига юрт тараққиёти йўлида бирлашишга ундовчи “Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаатномаси” ўқиб эшиттирилди. Семинар иштирокчилари томонидан мазкур Мурожаатнома бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Семинарда иштирок этган институт ректори С.И.Ахмедов маъруза қилиб, Дастур ҳамда Мурожаатнома ижросини таъминлашда барча институт ходимлари ва талабалари масъул эканлигини таъкидлаб ўтди.

 

Print Friendly, PDF & Email