Ҳалқаро муносабатлар амалда

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Ўрта Осиё мамлакатларидаги турдош касаба уюшмаси ташкилотлари билан хамкорликни ўрнатиш ва ўзаро тажриба алмашишни йўлга қуйиш мақсадида 2018 йилнинг 20 июль куни “Қирғизистон Республикаси қурилиш ва қурилиш материаллари   ходимлари касаба уюшмаси Республика қўмитаси билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қуйиш бўйича Меморандум” имзоланди. Меморандум асосида 2018 йил 27 – 29 сентябрь кунлари Қирғизистон Республикаси қурилиш ва қурилиш материаллари саноати ходимлари касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган “Ёш касаба уюшмалари фаоллари мактаби” шиори остида ўтказилган Қурувчилар уюшмасининг V халқаро ёшлар форумида Ўзбекистон транпорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмасининг ёшлар  вакиллари  Анорбоев Шухрат Жўракулович – “Жиззах вилояти минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” Давлат Унитар Корхонаси директори ,  Сайдуллаев Шукрулло Мамиржонович — “Кварц” АЖ оператори, Салиев Камолиддин Кадирович -“Қувасойцемент” АЖ оператор,  Ибрагимов Аслиддин Холмухаммадович — Тошкент вилояти қурилиш бош бошқармаси хисобчи ёрдамчиси, Жонибекова Дилбар Озодовна — “Охангароншифер” АЖ хисобчиси, Жўраев Сухроб Бердирахматович — Ўзбекистон автомобил йўллари Давлат Қўмитаси бош мутахассиси иштирок этдилар.

Мазкур форум иштирокчиларига Қирғизистон Республикаси “Қурувчи” Касаба уюшмаси раиси Султакеев Токтогул Султакеевич ва  Касаба уюшмаси ходими Рубцова Елена Алексеевналарнинг Республика касаба уюшмаларининг хуқуқ ва вазифалари, касаба уюшма томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб бораётган сиёсати ва амалга оширилган вазифалари, касаба уюшмаларида ёшларнинг тутган ўрни ва фаоллиги юзасидан  маърузалари тингланди

Ўзбекистондан касаба уюшмаси вакилларининг гурух рахбари Шухрат Анорбоев сўзга чиқиб, қурилиш соҳасидаги касаба уюшма фаолияти, соҳадаги янгиликлар тўғрисида маълумот бериб, Ўзбекистонлик  қурилиш сохаси корхона ва ташкилотларининг бошланғич ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган тадбирлардаги иштирокларидан слайдлар намойиш этилди. Мазкур маърузалар давомида амалий мисоллар билан тармоқ ёшларнинг касаба уюшмаси томонидан берилган топшириқларга фаол ёндашаётганлиги ҳамда касаба уюшмаси томонидан ёшларнинг қўллаб-қувватлашга доир дастурларни бажарилиши бўйича маълумотлар келтирилди..

Форумда фаол иштирок этган Ўзбекистонлик вакилларига Қирғизистон Республикаси “Қурувчи” Касаба уюшмаси томонидан сертификатлар ҳамда дипломлар топширилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу форум давомида Ўзбекистон вакили бўлган Жонибекова Дилбар Озодовна ўзининг талабчан, тиришқоқлиги ва берилган вазифаларга сидқидилдан ёндашувчанлиги билан ҳаммадан ажралиб турди.

Юқори савияда ташкил этилган мазкур форум ва амалий дастурларда орттирилган малака ва кўникмалар келгусида Касаба уюшмаси фаолиятига янгича ёндошув ва ёшлар учун ташки этилаётган тадбирлар ва уларнинг қўллаб қувватлаш доирасида амалга оширилаётган вазифалар ва  кафолатларни таъминланиши  бўйича ўз фаолиятларини ташкиллаштиришда керакли омил вазифасини бажаради.

 

 

Print Friendly, PDF & Email