Ҳамиша қалбимиздасиз! ” мавзусида ўтказилган маънавият соати ўтказилди

Жиззах вилояти Автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси касаба уюшма қўмитаси таркибидаги  Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси касаба уюшма қўмитасида  2019 йил 30 январь  куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Мустақиллигимиз асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 81 йиллигига бағишлаб “ҲАМИША ҚАЛБИМИЗДАСИЗ!” мавзусида маънавият соати  ўтказилди.Ушбу тадбирда корхонанинг  62 нафар ишчи-хизматчилари иштирок этишди.

Зомин тумани йўллардан фойдаланиш корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси Хўжамқулова Нодира ўз маърузасида Биринчи Прези-дентимиз, Мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримовнинг давлат раҳбари сифатида олиб борган қарийб 30 йиллик шижоатли ва тинимсиз меҳнати билан Ватанга хизмат қилиш, Ватанни севиш йўлида биз учун ибрат мактабини яратгани , халқимиз фаровонлиги йўлида қилган беқиёс хизматлари ҳақида айтиб ўтар экан, унинг  буюк сиёсатчи, тинчликпарвар ва халқпарвар давлат раҳбари, доно ислоҳотчи ва комил инсон сифатида, мамлакат фаровонлиги, юрт озодлиги ва ободлиги йўлида амалга оширган беқиёс ишлари тарих саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан муҳрланиши, Ислом Каримов номи эса халқи, юрт манфаатини ҳамма нарсадан устун қўйиб, шу мақсад йўлида катта меҳнат қилган буюк давлат арбоби, доно сиёсатчи, том маънодаги ватанпарвар инсон сифатида асрлар оша яшайверади, дея таъкидлади.

Тадбир қатнашчилар ҳам сўзга чиқиб, бугунги дориломон кунлар, озодлик, файзу-барака ҳам ўз-ўзидан келмагани, Биринчи Президентимизнинг юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлидаги эзгу ишлари, тўғрисида ҳам  алоҳида тўхталиб ўтдилар. Ушбу тадбир барча қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email