Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил этилганини 27 йиллигига багишланган тадбири

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамига бағишлаб амалга ошириладиган “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остидаги байрам тадбирлар Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшма ташкилотларида хам кўтаринки руҳда ташкил этилди.

 Шу йилнинг 12-январ куни  Хўжаобод енгил саноат ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежида 14-январ “Ватан химоячилари куни”муносабати билан    тантанали  маънавий- маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирга меҳнат фаҳрийлари, собиқ харбий хизматда бўлган зобитлар таклиф этилди.

 Шунингдек тармоқ тизимидаги Андижон қурилиш ва транспорт касб хунари коллежида Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг 27 йиллигига багишланган  байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирга Андижон шахар “Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ҳарбий техника мактаби курсантлари” таклиф этилди.  Ҳар бир инсон қандай сохада ишлашидан қатъий назар, Ўзбекистонимиз мустақиллиги учун озгина бўлса ҳам ўз ҳиссасини қўшиб яшаши, ўзини Ватан учун керакли инсон эканлигини ҳис қилиши катта бахт эканлигини айтиб ўтдилар.

Тадбир давомида Андижон шахар  “Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар”ҳарбий техника мактаби курсантлари ўзларининг чиқишлари билан коллеж ўқувчиларини байрам билан муборакбод этдилар.

Улар  томонидан  “Мардлик ва жасорат” мавзусида давра сухбати ташкил этилди. Сухбат давомида ўқувчиларга Ватанга мухаббат, Ватанга бўлган фидойиликни шакллантириш  мақсадида “Ватанни химоя қилиш-шарафли, олийжаноб ва маъсулиятли бурч”, “Армия – юртимиз  тинчлиги ва осойишталиги рамзи”, “Тинчлигингга жоним фидо-муқаддас Ватан!” ва “Миллий армия байрами менинг байрамим” шиори остида қўшимча давра сухбатлари ўтказилди.

Шахрихон иқтисодиёт касб хунар коллежида байрам муносабати билан веломарафон ўтказилди.  Веломарафонда коллеж касаба уюшма қўмитаси раиси М.Қодиров голиликни қўлга киритди.

Меҳнат жамоаларида ўтказилган “Маънавият соатлари”да:

  “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!”, “Миллий армиямиз ёшларимиз қалбида садоқат, жасорат, матонат туйғуларини мустаҳкамловчи ҳаёт мактабидир”, “Қуролли Кучларнинг фуқаролик жамиятида тутган ўрни ва роли!” мавзуларида маърузалар ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email