Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири – Республикамиз фуқароларини ишлаб чиқариш жараёни ва бошқа ҳолатларда мавжуд ёки вужудга келиши мумкин бўлган турли хавфли ва зарарли омиллар таъсиридан ҳимоялаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида таъминлаш ҳамда санитария ва гигиена талабларига мос меҳнат шароитларини яратиб беришдан иборатдир.
1996 йил Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунини таъсис этиш бўйича Халқаро меҳнат ташкилотига юборилган расмий таклиф 2003 йилдан бошлаб қўллаб-қувватланган ва 28 апрель санаси танланган.
Жорий йил Ўзбекистонда Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига ўзгача нигоҳ билан назар солинди ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида меҳнат муҳофазаси хафталиги доирасида қатор тадбирлар белгиланди.
Тадбирлар давра суҳбати, семинар-тренинг, энг яхши меҳнат шароитлари фотокўргазмаси, соҳага оид кўргазмалар ташкил этиш, соғлом ва хавфсиз меҳнат тарғибот компанияси, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этишга оид кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш, “Меҳнатга оид хуқуқингизни биласизми” мавзусидаги зукколар ўйини, бахс-мунозаралар тарзида ўтказилмоқда ва бу тадбирларда тармоқнинг ишчи-ходимлари иштирок этмоқдалар.
Тадбирларда олинган маълумотлар, алмашилган фикрлар ва белгиланган вазифалар келгусида республикадаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини тизимли равишда таҳлил этиш ҳамда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чора-тадбирларини бе
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: