Навоий вилояти бирлашган касаба уюшма қўмитасида 28 апрел “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Хавфсизлик саломатлик ва келажакдаги меҳнат Давра суҳбати ўтказилди

2019 йил 22 апрел  куни Навоий кончилик коллежининг фаоллар залида  Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Навоий вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 28 апрел “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Хавфсизлик саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида Давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатига тармоққа қарашли корхона ташкилот ва муассасаларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандис ва вакиллари бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислари, ходимлари иштирок этди.

Давра суҳбатини тармоқ бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.У.Ҳожиев ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Р.Халилов  кириш сўзи билан очиб, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг олиб бораётган фаолияти, вазифалари Ўзбекистон Республкаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялар тўғрисда тушунча бериб ўтишди.

 Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан вилоят Бандлик Бош бошқармаси давлат меҳнат техник инспекцияси бошлиғи Кенжаев Олим Омонович Навоий вилоятида ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг таҳлили тўғрисида, бахтсиз ҳодисалар содир этилганда қандай ҳужжатлар тўлдирилиши, ишчи гуруҳи тузилиши ҳақида гапириб ўтди. Иккинчи масала юзасидан вилоят давлат санитария эпидемиология назорати маркази Меҳнат гигиенаси бўлими мутахассиси Ҳасанова Гулбаҳор сўзга чиқиб Меҳнат шароитлари ва унинг умумий касб касалликлари, меҳнат жароҳатларининг келиб чиқишидаги аҳамияти ва нохуш ҳолатларни олдини олиш йўллари тўғрисида, шунингдек учинчи масала юзасидан  Ўзагросуғурта давлат суғурта агентлиги вакили Жумаева Гулшан Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида жабрланувчиларга бир йўла ва ойма-ой тўланадиган зарар тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида гапириб ўтди. Давра суҳбати сўнгида савол жавоблар билан ўтди.

Print Friendly, PDF & Email