Хива шаҳрига саёхат ташкиллаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 феврал кунги «Ички туризмни янада ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида»ги ПҚ-3514-сонли қарорларида белгиланган асосий вазифаларнинг ижроси жараёнида қатор ишлар олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма кумитаси томонидан тармоқ соҳаси топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил» лойиҳаси асносида Хорезм вилоятидаги Хива шаҳрига саёхат ташкиллаштирилди.

Саёхатда, тармок тизимидаги  айрим кам таъминланган оилалар фарзандлари, иктидорли ёшлар ва бошланғич ташкилот етакчиларидан жами 60 нафар ёшлар иштирок этди.

Саёхат давомида, Хива шаҳрида жойлашган 17 та тарихий объектлар ва музейлар билан яқиндан танишиб, тарихий жойлар, эсдаликлар ҳақидаги маълумотлар ёшларда катта таъсурот қолдирди.

 

Print Friendly, PDF & Email