“Хотира — ўзликни англашдир”

Ўтганларни хотирлаб, фаҳрийларни эъзозлаш халқимизнинг эзгу қадриятларидандир. Ўтганларни хотирасини ўз ёдида сақлаб, эъзозлаб яшаш халқимиз учун энг муқаддас фазилат бўлиб келган.

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон  вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси ва Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Андижон вилоят худудий бўлими билан ҳамкорликда   “Хотира-муқаддас, хотирлаш савобдир” номли хотира кечаси ташкил этилди. Кечага хозирда қарилик гаштини сураётган фахрийлар таклиф этилди.  Кеча давомида вилоятда транспорт сохасини ривожлантиришда ўз хиссаларини қўшган “Ўзавтодарётранс”агентлиги вилоят худудий бўлими ходимлари, мархум Ботиржон Жумабоев ва Махмуджон Абдуллаевлар номлари ёд олинди, узоқ йиллар давомида  шу даргохда мехнат қилган хаётини транспорт сохасини ривожлантиришга  багишлаган, ўз касбининг моҳир устаси фаҳрий транспортчи  Авазбек   Норматовни нафақага тантанали кузатиш тадбири хам бўлиб ўтди.  .

Вилоят худудий бўлим рахбари М.Хайдаров йигилганларга А.Норматовни босиб ўтган хаёт йўллари хақида гапириб, ёшларга ўрнак қилиб кўрсатди.  Бундай эхтиромга жавобан  А.Норматов сўз олиб:

Ёшларнинг ҳар бир ютуғи, устоз ва мураббийлар учун беқиёс мукофотдир. Бунда устозларнинг шаҳсий ибрати жуда-жуда муҳимдир. Афлотун айтганидай, бу дунёда фидокорона қилинган меҳнатнинг роҳатига тенг келадиган ҳеч нарса йўқ. Шундай экан, мураббийда бардош ҳисси мустаҳкам ўрин олмоғи зарур. Мамлакатимиз ёшлари бунданда улкан ютуқларни қўлга киритишларига ишончим комил. Инсон қадр-қимматини ҳамма нарсадан устун қўювчи халқ билан бир сафда яшаётганимдан завқланаман. Ниятим шуки, ёшларимизни шижоатли, изланувчан, маънавиятда ўрнак бўлишларини чин дилдан истайман. А.Норматов вилоятимизда транспорт салохияти бунданда ривожланишида омадлар тилади

Барча йигилганларга байрам дастурхони ташкил этилди.

 

Print Friendly, PDF & Email