Яқинда Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят бирлашган қўмитасининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топтиришга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларини аниқлаш, касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсатининг 2018 йил 16 апрелдаги 10-43-“с”-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини вилоят босқичи ўтказилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан тармоқ касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмита раиси И.Султонов сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда, шунингдек, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилишида и тармоқ касаба уюшмасининг фаол иштирокини таъминлаш, ушбу йўналишга оид белгиланган чора-тадбирларнинг ҳаётга тадбиқ этилишида яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарорининг ижроси бўйича транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш бўйича тузилган ишчи гуруҳнинг хулосасига кўра, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бош мутахассиси Содиқжон Рохмонбердиев мутахассислиги бўйича “Энг фаол ёш транспортчи” танловини мезони талабларига риоя қилган ҳолда 1-ўрин, “Хонобод транс сервис” МЧЖ рахбари Содиқжон Жўраев 2-ўрин ҳамда “Улуғбек Жасурбек” МЧЖ рахбари Дадахон Амиров 3-ўрин ғолиблари деб топилди ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда тармоқ касаба уюшма Республика Кенгашида ўтказиладиган танловларда иштирок этиш тўғрисида ўқиб эшиттирди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: