Касаба уюшма фаолларининг театрга ташрифи айни муддао бўлди

Шу кунларда Сурхондарё вилоят  мусиқали драма театрида  саҳналаштирилган “Қайсар чол” мусиқали фарс  спектакли Термиз санъат саройида намойиши давом этмоқда.

Тармоқ касаба уюшма  қўмита ташаббуси билан 200 нафардан зиёд касаба уюшма фаолларининг театрга ташрифи айни муддао бўлди.

Спектакль ота-она қадрига етиш, уларни ҳаётлигида эъзозлаш, улар учун энг кераклиси – дийдор эканини унутмасликка чорлайди. Шунга ҳамоҳанг миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз, халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган меҳр-оқибат туйғулари ўз аксини топган. Худди мана шу миллийлигимизни тарғиб этиш орқали спектакль айрим ёшларимиз онгида юз бераётган ўзгаришлари, ёт ғояларга кўр-кўрона эргашишнинг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир

Print Friendly, PDF & Email