2018 йил 15 март куни Ромитан қурилиш ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида профилактика куни тадбири ўтказилди.
Тадбирда Бухоро вилояти хокимлиги ўрта махсус,касб-ҳунар таълими бошқармаси вакили Ю.Астанов,Ромитан тумани ИИБ вояга етмаганлар ишлари бўйича инспектори Ш.Ҳамидов,”Ибн-Сино” номидаги А.Бафоев ҳамда “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинлари Ғ.Муяссаровлар раислари ҳамда уларнинг маслаҳатчилари иштирок этдилар.
Профилактика гурухи аъзолари худудлар бўйича бўлиниб,дарсларга мунтазам қатнашмайдиган ўқувчиларнинг уйларига бориб,уларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар билан учрашиб,ўқувчининг дарсга қатнашмаслик сабабларини ўрганиб,уларни ўқишга тўлиқ жалб этиш чоралари кўрилди. Шу билан бирга профилактика гурухи томонидан коллежга мунтазам келмайдиган ва чет элга чиқиб кетган 15 нафар ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан қонуний чора кўриш учун коллеж маъмурияти томонидан Ромитан тумани хокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясига тегишли тартибда хужжатлар тақдим этилиши тавсия берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: