Коллежимиз ҳаётидан

8-декабр — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти – Наманган шаҳар қурилиш ва  ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ўртасида спортнинг бир қатор – стол тенниси, волейбол, шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Шунингдек, кўп йиллар ишлаб пенсияга чиққан фахрий Аҳмаджон ака Бўронов холидан хабар олди.

Коллежда фаолият олиб бораётган байналминалчи жангчи Жамшид Каримов Конституция байрами муносабати билан Наманган вилояти байналминалчи жангчлари уюшмаси томонидан медал билан тақдирланилди.

Print Friendly, PDF & Email