Ҳар бир раҳбар аввало ташкилотини бошқариш жараёнида ходимларини ҳар томонлама ҳимоя қилар экан, ўша муассасанинг ишловчиларига иш жойига доимо тортиш учун бир илоҳий занжир бўлади. Чунки, ҳам маънан, ҳам маданий рағбат олаётган ишчилар бундай раҳбарни доимо қўллаб-қувватлаб бораверади.
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти — «Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланишли унитар корхонаси” директори Абдулбоқи ака Иззатулаев ҳам шундай раҳбарлар сирасига киради. Бундай раҳбарнинг “ўнг қўли бўлмиш” — касаба уюшмаси қўмитаси раиси, тиниб-тинчимас Мамиржон ака Назиралиев ҳам бир қарасанг “бошлиқ топшириғи саёҳат билан” ёки “театр билан шуғулланишим керак” деб ҳали Тошкент шаҳрига ҳали Наманган шаҳрига елиб югуради.
Бундан эътиборга лойиқ меҳнаткашлар ҳам сидқидилдан меҳнат қилиб, шундай олийжаноб раҳбариятидан доимо мамнундирлар. Уларни кўнгилларини кўтариш мақсадида ўтган ҳафтанинг шанба, якшанба кунлари 800 нафар ходимлар учун Наманган шаҳридаги А.Навоий музикали драма театрида “Боғбон қиз” номли ҳажвий театр ташкил этилди.
— Тўғри, яқин жой эмас бундай елиб югуришларга бориш, лекин уларнинг кўтаринки кайфиятларини кўрсангиз чарчоқлар ҳам чиқиб кетар экан, — дейди М. Назиралиев.
Илойим бор бўлсин, дейсиз бундай серғайрат раҳбарнинг шижоатини кўриб. Ҳар бир ташкилотда шундай сермазмун ишлар давом этаверар экан, иш унумдорлиги ҳам юқори даражада бўлади.
Ҳа, айтгандек улар Наврўз байрам арафасида ходимларни Республикамиздаги қадимий шаҳарлар бўлмиш — Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига 5 кунлик байрам дам олиш кунларида саёҳатларини уюштириш режалаштирилмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: