“Маънавий озуқа – руҳни даволайди”

Транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти — «Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг ишчи-ходимларига жорий йилнинг 1 ва 8 февраль кунлари Наманган вилояти драма театри актёрлари томонидан “Матмуса” ҳамда “Азиз” номли театр томошаларини намойиш этилди.

— Доноларимиз бекорга “Маънавий озуқа руҳни даволайди”, деб бежиз айтишмаган, дейди корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Мамиржон Назиралиев, — ҳар бир ходимларимизда ушбу томошалар катта таассуротлар қолдирди, — Айниқса, улар оила-аъзолари билан бундай театрларга камдан кам келганликларини ҳам уларнинг ҳаёжонларида акс этиб турарди. Раҳбариятимиз ҳамда касаба уюшмаси томонидан доимий бундай маданий ҳордиқлар ҳар бирларининг ҳаётида ёрқин акс этади, деган умиддаман.

 

Print Friendly, PDF & Email