Мақсадимиз- Ўзбекистон манфааатлари йўлида бирлашиш!

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитасида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг  “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форуми якунларига бағишлаб амалий семинар ўтказилди.

            Унда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси О.Т.Турғунов, вилоят касаба уюшма такилотлари бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири О.Казимов, вилоятнинг тармоқ тизимидаги барча йирик ташкилотлари касаба уюшма ташкилотлари вакиллари, ҳамкор ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, йирик корхона, ташкилот ва муассасалар иш берувчилари иштирок этишди.

Семинар ишида асосий эътибор 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда касаба уюшмаларининг вазифаларига қаратилди.

Мазкур масалалар юзасидан тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси, Форум иштирокчиси О.Т.Турғунов йиғилганларга батафсил маълумотлар бериб, Форумда қабул қилинган “Кўмаклашиш дастури” ҳамда иштирокчиларнинг касаба уюшма аъзоларига ”Мурожаати” борасида вилоят бирлашган қўмитаси ва бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг аниқ вазифаларини белгилаб берган ҳолда, уларнинг сўзсиз ва сифатли бажарилиши лозимлиги юзасидн кўрсатмалар берди.  

Тадбирда сўзга чиққан касаба уюшма ­фаоллари Форум иштирокчилари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси С.Иззатуллаев, йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси бошланғич ташкилоти раиси А.Раджабов ҳамда вилоят бирлашмаси кенгаши бўлими мудири О.Казимовлар Ҳаракатлар стратегияси жамиятнинг ҳар бир аъзоси, ҳар бир фуқароси учун ўзига хос чорлов, ундов бўлганини таъкидлаб, барча касаба уюшма аъзоларини юрт тараққиёти йўлида бирлашишга чақиришди.

Шундан сўнг, Пастдарғом туман автомобил ва йўллар коллежи бошланғич ташкилоти раиси Н.Санақулова иштирокчиларга Форум иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига мурожаатини ўқиб эшиттирди ва урожжат барча йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватланди.

.

 

Print Friendly, PDF & Email