Муносиблар тақдирланди

3  август  куни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшма қўмита ташкилотлари  “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловининг тармоқ бўйича Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Маълумки 2013 йилдан бошлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида бошланғич ташкилотлар ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танлови ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилиши белгилаб берилди.  Ушбу кўрик танлов муносабати билан  касаба уюшмалари ҳаракатини ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, шунингдек, меҳнаткашлар ўртасида касаба уюшмалари мавқеини ошириш, жамоанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида бошланғич ташкилотларни фаол иштирокини таъминлаш, касаба уюшмалари ташкилотларида ишловчилар ҳамда фаолларда ижодкорлик қобилиятини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг май ойида Танловнинг биринчи босқичи тармоқ касаба уюшмалари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмиталари томонидан 289 та бошланғич ташкилотлар иштирокида  ўтказилди ва муносиблардан 25 таси Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танлови тармоқ бўйича Республика босқичида фаол иштирок этган ғолиб бошланғич касаба уюшма қўмиталари  Республика Кенгаши дипломлари  ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Жумладан:

Ходимлар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар

1 ўрин “Ғиждувон ТЙФУК” касаба уюшмаси қўмитаси, 2 ўрин “Фарғонайўллойиха” институти” касаба уюшмаси қўмитаси, 3 ўрин “Андижон вилояти архитектура бошқармаси” касаба уюшмаси қўмитасига берилган бўлса

Ходимлар сони 100 нафардан кўп бўлган бошланғич ташкилотлардан

1 ўрин “Охангаронцемент” АЖ касаба уюшмаси қўмитасига, 2 ўрин “Қизилқумцемент” АЖ касаба уюшмаси қўмитасига, 3 ўрин Самарқанд Давлат Архитектура ва қурилиш институти касаба уюшмаси қўмитасига насиб этди.

 

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email