Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг иккинчи босқич ғолиблари аниқланди.
Тармоқ тизимидаги корхона, ташкилотлар ва муассасалар ўртасида “Мехнат мухофазаси бўйича жамоат назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг 2-босқичига ҳудудий бирлашган касаба уюшмаси ташкилотлари тавсиясига кўра вилоят босқичларида энг яхши натижаларга эришган 19 та корхона ва ташкилотнинг “Корхонадаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати ва меҳнат шароитларини акс эттирувчи”, “Касаба уюшма қўмитасининг ишини акс эттирувчи”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг ишини акс эттирувчи” асосий кўрсаткичлар бўйича хужжатлари ва корхонада мехнат мухофазаси бўйича олиб борилаётган фаолиятлари акс эттирилган фотоальбомлар тақдим этилди.
Ушбу босқичда Республика Кенгашининг ишчи комиссия томонидан кўрик танловнинг 2-босқич ғолибларини аниқлашда Низом талаблари доирасида корхоналардаги мехнатни мухофаза қилиш холати ва мехнат шароитлари тўғрисида хар бир номинация бўйича кўрик-танлов қатнашчиси ишини акс этувчи кўрсаткичлар, мехнатни мухофаза қилиш бўйича корхона маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар, жамоа шартномаси бўйича тадбирларнинг бажарилиши, мехнат шаротларини яхшилаш учун сарфланган маблағлар хақида тахлилий маълумотлар ўрганиб чиқилиб мухокама қилинди.
Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ишчи-комиссияси “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг иккинчи босқич ғолибларини аниқлаш учун тақдим этилган хужжатларни ўрганиб ва мухокама қилиб “Энг яхши корхона” номинациясида Фарғона вилояти, “Қувасойшифер” АЖ, “Энг яхши касаба уюшмаси қўмитаси” номинациясида Самарқанд вилояти “2522-Автожамлама” ДУК, “Мехнат мухофазаси бўйича энг яхши вакил” номинациясида Тошкент шахар, “12-қурилиш трести” ОАЖ, 50-Қурилиш бошқармаси ғолиб деб топилди.
Номинациялар бўйича 1-ўринни эгаллаган корхоналар хужжатлари кўрик танловнинг кейинги учинчи босқичида қатнашиш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши комиссиясига тақдим этилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: