Мехнатга муносиб рағбат!

2018 йил Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдан бошлаб “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида” ги Фармонига кўра  август ойининг иккинчи якшанбаси  “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” деб белгиланди. Ушбу Фармон ижросини таъминлаш, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга доир Давлат дастуриижросини таъминлаш   ҳамда корхонанинг жамоа шартномаси бандларидан келиб чиқиб, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенинг 2018 йил 28 июндаги  “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш” тўғрисидаги қарори, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашниинг2018 йил 20 июлдаги  ва Тармоқ Касаба уюшма раёсати кенгашинг  “ Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигиниинг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида” ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида соҳа ходимларининг байрами ва Мустақиллик байрамини муносиб кутиб олиш ва ушбу санада йўл қурилоиш соҳасида меҳнат қилаётган, ўз ишининг фидойилари, автомобил йўлларининг равонлиги ва узлуксиз транспорт қатнови хавфсизлигини таъминлаб, юртимиз фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ишлаб чиқаришда фаол иштирок  этаётган ишчи-хизматчилар- касаба уюшма аъзоларининг меҳнати муносиб рағбатлантирилди. Корхонанинг 42 нафар ишлаб чиқаришда ўрнак кўрсатган, ўз ишининг жонкуярлари бўлган касаба уюшма аъзолари Фахрий Ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Соҳа ходимлари кунини нишонлаш ва муносибларни тақдирлаш ҳар йили анъана тусига кирган”-дейди цех касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Хўжамқулова-  “бундай рағбатлар ишловчиларни ўз касбига бўлган қизиқишини орттириб,  янада фаол бўлишга ва иш унумдорлигини ошишига ижобий таъсир кўрсатади”.

Print Friendly, PDF & Email