Яхши дам – меҳнатга ҳамдам

Иқтисодиётнинг юкори даромад келтирадиган ва жадал ривожла-наётган йирик тармокларидан бири бўлган туризм айни пайтда, дунё мамлакатлари ва халқларининг маданият соҳасидаги амалий мулоқотида ўзига хос алоқа вазифасини ўтамокда.

Андижон вилоятидаги касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ички туризмни ривожлантириш ҳамда ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун саёхатлар ташкил этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Вилоятдаги тармоқ тасарруфидаги йирик корхона ва ташкилотлар, касб хунар коллежлари томонидан йил охирига қадар ойма-ой ишчи-хизматчиларни Республика, Фарғона Водийси вилоятлари ва Андижон вилояти худудлари бўйлаб тарихий шаҳарлар ҳамда мустақиллик йилларида бунёд этилган объектлар, мухташам саройлар ва бошқа бунёдкорлик мажмуаларга саёхатларини ташкил этиш бўйича режалар белгиланди.

Ушбу режалар асосида касаба уюшмалари ташкилотлари ташаббуси билан Дам олиш кунларини мароқли ўтказиш, хамда  “Узбекистон буйлаб саёхат кил!” ички туризмни ривожлантириш  Дастури доирасида тармок касаба уюшмаларининг иштироки тугрисидаги қарорни амалда бажарилиши таъминлаш мақсадида тармоқ тасарруфидаги корхона ва ташкилотлардан АДТИ академик лицей ишчи ходимларидан 80 киши, Андижон транспорт ва қурилиш КХК ходимларидан 60 нафари “Чодак” дам олиш зонасида, Андижон автомобиль йўл қурилиш касб хунар коллежи ишчи ходимларидан 60 нафари  Наманган вилоятининг “Кўк сарой”дам олиш  оромгохида,  Шахрихон автомобиль йўл қурилиш касб хунар коллежи ишчи ходимларидан 30 нафари , Избоскан транспорт касб хунар коллежи ишчи ходимларидан 50 нафари Косонсой дам олиш  масканида дам олиб  қайтдилар. Шунингдек тармоқ тизимидаги бошлангич ташкилотларда ишловчи ишчи ходиларлан 200 нафардан зиёди вилоятдаги “Боғишамол”, “Имом ота” . Ширмонбулоқ дам олиш масканларида мароқли дам олиб қайтдилар. Шунингдек  вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан тармоқ тасарруфидаги бошлангич касаба уюшма ташкилотлари раислари Наманган вилояти Нанай қишлогида жойлашган “Кўксарой” дам олиш оромгохига саёхат қилдилар.  40 нафар бошлангич касаба уюшма қўмита раислари дам олиш кунларини мазмунли ўтказдилар.

Print Friendly, PDF & Email