Мустақиллик 28 йил байрами муносабати билан байрам кунлари ички туризм ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамини нишонлаш ” тўғрисидаги Фармони, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг “2017-2021 йилларлда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича харакатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш, ушбу дастурларнинг бажарилишида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш, ҳамда байрамни муносиб кутиб олиш мақсадида 2019 йил 31 август  Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида “ Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган ғояни ўзида мужассамлаштирган байрам тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир қатнашчилари —  корхона ишчи-ходимлари – касаба уюшма аъзоларидан 200  нафарига  хамда корхонада ишлаб ҳозирги кунда қарилик гаштини сураётган 47 нафар Меҳнат Фахрийларига  байрам дастурхони ёзилди.

Тадбир давомида Меҳнат Фахрийларига эсдалик совғалари топширилди. Йўл соҳасида узоқ йиллар ишлаб, ўз касбининг жонкуярлари бўлган 27 нафар фаол ишчи-хизматчилар “Фахрий ёрлиқлар”лар билан моддий рағбатлантирилди  ва   эсдалик совғалари топширилди.Бундан ташқари бемор фахрийлар ва ногиронлар  хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг  ҳолидан хабар олинди ва совға-саломлар топширилди.

Байрам тадбирида янграган куй-қўшиқлар тадбир қатнашчиларига янада  хуш-кайфият бағишлади. Ушбу кун давомида  меҳнат фахрийларининг Зомин шаҳридаги Мустақиллик қурилишларига саёҳати ташкил қилинди.

2019 йил 1-3 сентябрь кунлари тизимдаги Бахмал (68 киши), Зарбдор (75киши) , Фориш (28киши) ва Янгиобод (26 киши) ТЙФУ корхоналаридан , жами :197 нафар ишлаб чиқариш илғорлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда меҳнат фахрийларининг Самарқанд вилояти (Ҳазрати Довуд) ва шаҳри (И.Каримов мажмуаси) , Жиззах вилоятида жойлашган : “Хўжа Сароб Ота” , “Хўжа Боғбон Ота”  ва “Хўжа Мушкент” қадамжоларига саёҳатлари ташкил этилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email